Карантинда ходимларга ойлик маошлари қай тартибда етказилмоқда?

Мамлакатдаги эпидемик вазият туфайли аҳолига деярли барча хизматлар онлайн шаклда етказиб берилмоқда. Давлат ташкилотларида фаолият юритиб келаётган ходимлар маошларини қай тартибда олишмоқда? 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Карантин вақтида давлат ташкилотида ишлаётган ходимларга иш ҳақларининг етказилиши қай тартибда амалга оширилмоқда?ойлик машлар қандай етказиб берилмоқда? Sputnik мухбири ушбу савол билан Молия вазирлигига мурожаат қилди. 

Пенсия пуллари аҳоли уйларига етказиб берилмоқда

Молия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, давлат ташкилотларида ишлаётган ходимларнинг маошлари автоматик тарзда уларнинг пластик карточкаларига тушириб берилмоқда.

Нодавлат ташкилотлар хусусий бўлганлиги учун, ушбу ташкилотларда ишловчи ходимлар ва раҳбарлар ўртасидаги келишув, тузилган меҳнат шартномасига  асосан иш ҳақлари нақд ёки карточка орқали тўлаб берилади.  

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин пенсияларнинг республиканинг барча ҳудудларидаги аҳоли манзилларига етказиб берилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Яъни 18 мартдан бошлаб, пенсия тўловлари аввалгидек маҳалла фуқаролари йиғини идораларида эмас, фуқароларнинг уйларига бориб тарқатилмоқда.