ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. АҚШ ва Европадаги нефтни қайта ишлаш заводлари, нархлар пасайганига қарамай, Саудия Арабистонидан қўшимча ҳажмдаги нефт сотиб олишни рад этишмоқда, деб хабар беради РИА Новости The Wall Street Journal нашрига таяниб.
Уларнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони шу сабабдан янги харидорларни топишда қийналмоқда. Бунинг сабаби, мижозлар омборхоналарнинг етишмаслиги муаммосига дуч келмоқдалар, бу эса уларга ёқилғининг янги ҳажмларини сотиб олишини қийинлаштирмоқда.
Биржа сотувчиларнинг сўзларига кўра, Ҳиндистонда ҳам нефтга талаб пасайган, бу ҳам коронавирус атрофидаги вазият билан боғлиқ. Такидланганидек, шу пайтнинг ўзида, Россия ўз маҳсулотини нефтга бўлган талаб ортиб бораётган Хитойга йўналтиришга муваффақ бўлди.
Нефт бозоридаги инқироз ОПЕК+ битимининг бузилиши ва Саудия Арабистонининг қазиб олишни кунига 13 миллион баррелгача ошириш ҳақидаги ваъдасидан кейин юз берди. Йил бошидан бери нефт нархи икки баравар арзонлади.
The Wall Street Journal таъкидлашича, нархларни пасайтириш билан, Ар-Риёд бозорнинг Россия улушини, айниқса Европанинг баъзи қисмларидаги улушини тортиб олишга умид қилмоқда.