Эмомали Раҳмон атлас фестивалига ташриф буюрди - фото

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида “Тожик атласи ва адраси 2020” фестивали ўтказилди. Тадбирга республика президенти Эмомали Раҳмон ташриф буюрди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Хўжанд шаҳрида “Тожик атласи ва адраси 2020” фестивали ўтказилди. Тадбирга республика президенти Эмомали Раҳмон ташриф буюрди, деб хабар қилди Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Эмомали Раҳмон атлас фестивалига ташриф буюрди - фото

Арбоб саройида Сўғд вилоятининг барча вилоятларидан юзлаб санъаткорлар иштирокидаги концерт бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Раҳмон барчани Наврўз байрами билан табриклади.

Эмомали Раҳмон атлас фестивалига ташриф буюрди - фото

Санъат усталари дастури доирасида Суғд вилояти энг етакчи дизайнерларининг ишлари намойиш қилинди. Фестивал шартларига кўра, барча либослар атлас ва адрасдан тикилган бўлиши керак.

Танлов якунида ҳайъат аъзолари энг яхши дизайнерларни аниқладилар. Ғолибларга мамлакат президенти совғаларни тақдим этди.

Эмомали Раҳмон атлас фестивалига ташриф буюрди - фото