Россияда коронавирус ҳақида "фейк" тарқатувчилар билан махсус гуруҳ шуғулланади

Россияда ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақида ваҳимали хабарлар тарқатаётганларни аниқлаш учун махсус гуруҳ ташкил этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Россия Тергов қўмита интернетда коронавирус ғақида фейклар тарқатаётганларни аниқлаш учун махсус гуруҳ тузди, РИА Новости хабарига асосан.  

“Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин қарорига мувофиқ аҳоли орасида (COVID-19) коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишни олдини олиш учун махсус гуруҳ ташкил этилди” , - дейилган Тергов қўмитаси хабарида.

Ушбу ишчи гуруҳ Интернет, турли мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда “Россияда коронавирусга чалинганлар сони ҳамда одамларни ваҳимага солувчи турли ёлғон хабарлар манбаасини аниқлаш ва уларга қарши тегишли чоралар кўриш билан шуғулланади.

Ваҳима қилманг: интернетда кўплаб фейклар тарқатилмоқда

“Амалдаги қонунчиликка биноан бундай фактларга жиноий-ҳуқуқий баҳо берилали”, - дейилган хабарда.

Ана шундай ёлғонлардан биринчиси фош қилинди.  Эхо Москвы радиостанцияси эфирида сиёсатчи Валерий Соловей Россияда 1600 нафар коронавирусдан вафот этганлар ва 130-180 минг ушбу вирусга чалинганлар борлигини ва ҳукумат буни яшираётгани ҳақида хабар қилган.

Ёлғон маълумот тарқатгани учун Соловьевга 100 минг рубл маъмурий жарима солиниши мумкин. “Эхо Москва” радиостанцияси директори Виталий Рувинский эса Роскомнадзор талабига биноан ушбу ёлғон маълумот сайтдан олиб ташланганини  хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 11 март куни дунёда короонавирус пандемиясини эълон қилган эди. Бугнги кунда  дунёда ушбу касаликка чалинганлар сони 414 мингдан, қурбонлар сони 18 мингдан  ошган. Россияда айни дамда касалланганлар сони 840 нафардан ошган, 2 нафар катта ёшли беъмор вафот этган.