Bloomberg коронавирус туфайли дунё савдоси учун асосий таҳдидни айтди

Bloomberg нашри коронавирус туфайли давлатлар қасддан ўз маҳсулотларини “тўплай бошлаган”ларига эътибор қаратди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Янги коронавирус штаммининг тарқалиши сабабли кўплаб мамлакатларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиш қарори дунё савдосига таҳдид солмоқда, деб ёзади Bloomberg агентлиги.

Bloomberg коронавирус туфайли давлатлар қасддан ўз маҳсулотларини “тўплай бошлаган”ларига эътибор қаратмоқда. Экспертлар мамлакатларнинг бундай хатти-ҳаракатларини пандемия давридаги худбинлик деб аташади.

Шундай давлатлардан бири Қозоғистон бўлди. Bloomberg маълумотларига кўра, буғдой уни глобал таъминотининг катта қисми республика ҳиссасига тўғри келади.

"Дунё бўйлаб кўплаб нон ишлаб чиқариш заводлари қозоқ унига ишонишади", - дейилади мақолада.

Бундан ташқари, Қозоғистон гречка, шакар, пиёз, сабзи ва картошкани экспорт қилишни тўхтатди.

Коронавирус ваҳимаси: Японияда супермаркет расталари бўшаб қолди

Шунга ўхшаш чоралар гуруч экспорти бўйича дунёда учинчи ўринда турадиган Ветнам томонидан ҳам амалга оширилди. Мамлакат коронавирус пандемияси пайтида ўз озиқ-овқат хавфсизлигини ҳисобга олиб, маҳсулотни хорижий харидорларга етказиб беришни тўхтатди.

Сербия кунгабоқар ёғи ва бошқа товарларни экспорт қилишни тўхтатди ва Россия жаҳон бозорига барча дон маҳсулотларини етказиб бериш каналини тўсиб қўйди.

Bloomberg нашри таъкидига кўра, коронавирус таъминот занжирларига узоқ муддатли таъсир кўрсатиши ва глобал савдони бузиши мумкин.

Глобал карантин фонида глобал иқтисодиёт глобал инқирозга юз тутмоқда. Хусусан, заводларнинг ёпилиши ва ҳаво қатновининг пасайиши бизнес фаоллиги индексининг пасайишига олиб келади. Масалан, Еврозонада бу кўрсаткич 1998 йилдан бери минимал даражага тушиб кетди.

Chatham House вужудга келадиган таҳдидларни ўрганиш бўйича директори Тим Бентоннинг сўзларига кўра, логистика узилиши ва одамларнинг ваҳимаси глобал кўламдаги муаммоларга олиб келиши мумкин.

Унинг таъкидлашича, барча мамлакатлар раҳбарлари биргаликда ва жамоавий тарзда ишлашлари керак.

"Агар улар ўз давлатларини биринчи ўринга қўйсалар, бу барча учун ёмон интиқом билан тугаши мумкин", - дейди таҳлилчи.