ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 59 нафарга етди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Хабарда айтилишича, ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч нафар фуқарода аниқланган.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID -19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, ушбу вирусни дунё бўйича 350 мингдан ортиқ одам юқтирган, 16 мингдан кўпроғи вафот этган. Россияда коронавирусни юқтирганлик бўйича 658 ҳолат аниқланган. 29 киши соғайган, икки нафари вафот этган.