ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яна беш кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
"Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда", - дейилган хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар 49 нафар фуқаронинг ёши ва жинсига ойдинлик киритилгани хабар қилинган эди.