Ўзбекистон фуқароларини Москвадан олиб чиқиш мураккаблашган – Росавиация

Айни дамда Ўзбекистон фуқароларини Россия шаҳарларидан олиб чиқиб кетиш ТИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари рўйхатларига асосан ташкил қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Ўзбекистон ва яна бошқа Марказий Осиё давлатлари фуқароларини Москвадан олиб чиқиб кетиш мураккаблаштирилган, деб хабар қилди Росавиация.

“Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини Москвадан олиб чиқиш, ушбу давлатлар ҳукуматлари томонидан ўрнатилган тартиб туфайли, афсуски мураккаблашган. Ушбу масалани ҳал қилиш бўйча чоралар қабул қилинмоқда”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус эпидемияси туфайли Ўзбекистон барча халқаро транспорт ҳаракатини тўхтатган эди. Айни дамда фуқароларни Россия шаҳарларидан олиб чиқиш ТИВ, ССВ  ва Ўзбекистон Ҳаво йўллари томонидан шакллантирилаётган рўйхатларга асосан амалга оширилмоқда. Бу ҳақида РИА Новостига оператив штаби хабар қилган.

Ўзбекистон ҳукумати комиссияси қарорига мувофиқ 24, 25, 26, 27 март ва 2 апрел кунлари Москвадан ҳамда 30 март куни Санкт-Петербургдан чартер парвозлари амалга ошириш режалаштирилган.