Қаршида карантин қоидаларини бузган бир неча киши жавобгарликка тортилди

Фуқаролардан бири ўзбошимчалик билан Қарши шаҳридаги карантин ҳудудини тарк этган. Яна иккитаси карантин даврига қарамай кафею чойхонасини ишлатиб келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Намаган вилояти Қарши шаҳрида карантин қоидаларини бузган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Чуст туманининг Машъал кўчасида яшовчи фуқаро М.А. 21 март куни ўзбошимчалик билан Қарши шаҳридаги карантин ҳудудини тарк этган.

Коронавируснинг Ўзбекистонга юриши: оддий одамлар ҳаётида қандай ўзгаришлар рўй берди?

Бундан ташқари, Қарши шаҳар, “Оқтепа” МФЙда яшовчи фуқаро Ч.А. карантин даврида 21 март куни “KOLORADO” номли кафеси, “Гунгон” МФЙда яшовчи фуқаро Х.А. “Саховат” номли чойхонасини юритиб келган. Улар ушбу хатти-ҳаракатлари билан карантин қоидаларини бузган.

Мазкур қоидабузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан маъмурий тартибда жазоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтириш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди. Жиноят кодексига янги модда киритилиб, ушбу қоидабузарлик учун қаттиқ жазо қўлланилади.