Шаҳзода Чарльз коронавирус инфекциясини юқтириб олди

Буюк Британия шаҳзодаси Чарльз коронавирус инфекциясини юқтириб олди ва рафиқаси билан бирга ўзини изоляция қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik.  Британия тахтининг биринчи даъвогари шаҳзода Чарльз коронавирус инфекциясини юқтириб олди ва рафиқаси билан бирга ўзини изоляция қилишга олинди. Бу ҳақда Кларенс-ҳаус канцелярияси маълум қилди.

Ҳайвонлар ҳукмронлиги: оч йиртқичлар бўшаб қолган шаҳарларда – фото

Уэльс шаҳзодаси коронавирусга таҳлил топширди, ва унда инфекция борлиги аниқланди. Шаҳзодада инфекциясининг енгил симптомлари қайд этилган, у ўзини яхши ҳис қилаётгани қайд этилган.

Чарльзнинг рафиқаси Камилла, герцогиня Корнуольская ҳам таҳлил топширди, унда вирус аниқланмади. Шифокорлар тавсияларига кўра, шаҳзода ва унинг рафиқаси Шотландиядаги қасрида ўзини изоляция қилган.

Шаҳзода Чарльз коронавирусни қаерда юқтирганини аниқлаш имконсиз, чунки у сўнгги ҳафта давомида кўплаб оммавий тадбирларда иштирок этган.

Шаҳзода Чарльз охирги марта Лондонда ўтказилган хайрия тадбирида иштирок этган. Daily Mail нашри Чарльз Монако князи Альбердан вирус юқтириб олганини тахмин қилмоқда.

Букингем саройи ўз навбатида қиролича Елизавета II соғломлиги ва хавфсизлик чораларга риоя қилаётганини маълум қилди.

БССТ 11 март куни COVID-19 янги турдаги коронавируси тарқалишини пандемия, деб эълон қилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 370 мингдан ортиқ киши бу вирусга чалинди, 16 мингдан ортиқ киши вафот қилди.