ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Коронавирус эпидемияси пайдо бўлиши биланоқ одамларда турли вирус ва эпидемияларга бағишланган фильмларга нисбатан ҳам катта қизиқиш пайдо бўлди десак хато бўлмайди. Жаҳон кинематографиясида вирус касалликлар ҳақида фильмлар кўп бўлсада, асосий мавзуси айнан вирус тарқалиши ёки эпидемия бўлган фильмлар унчалик кўп эмас экан.
Штамм Андромеда (The Andromeda Strain)
1971 йилда АҚШда суратга олинган ушбу фильм ўзга сайёрадан Ер юзига келиб қолган микроб ҳақида сўз юритилади. Унда олимлар ва ҳарбийлар Ер юзига келиб қолган ўзга сайёралик вирусга қарш кураш олиб боришади.
Эпидемия (Outbreak)
АҚШ киносоноати гуллаб-яшнаган 1995 йила суратга олинган ушбу фильм юқумли касалликлар ҳақида суратга олинган энг ёрқин таъсирли фильмлардан бири десак муболаға бўлмайди. Дастин Хоффман, Морган Фриман ҳамда Кевин Спейси каби юлдузлар ушбу фильмни янада қизиқарлироқ қилишган.
Лихорадка (Cabin Fever)
Этни жунжиктирувчи “Қўрқинчли фильм” услубида суратга олинган ушбу фильмда бир гуруҳ ёшлар ўрмондаги уйчага дам олишга боришади. У ерда улар зомбилар ўрнида ўта хавфли вирусга дуч келишади. 2003 йил Голливуд.
Ташувчилар (Carriers)
2008 йилда суратга олинган бу фильм ҳам қўрқинчли саҳналарга бойдир. Тирик қолишга ҳаракат қилаётган қаҳрамонлар оғир вирусдан “ўлиб бораётган Американи” у бошидан бу бошигача автомобилда кесиб ўтишади.
Кўз ожизлиги (Blindness)
2008 йилда Канада, Бразилия ва Япония киноижодкорлари иштирокида суратга олинган ушбу фильмда вирус одамларни ўлдирмайди, лекин уларнинг кўзини ожиз қилади. Бунинг оқибатида эса одамлар ёввойилашиб бир бирига тажовуз қила бошлайди, инсоният цивилизациясининг охири жуда яқиндек туюлади.
Пандемия
2009 йилда Японияда суратга олинган ушбу фильмда касалхоналарда бирида янги ўта хавфли вирус пайдо бўлади. Олимлар уни даволаш учун дори излашга тушганда атрофдагилар бирин кетин қириб кета бошлайди.
Юқумли касаллик (Contagion)
2011 йилда АҚШда суратга олинган режиссер Стивен Содербергнинг ушбу фильми “Эпидемия” фильми каби вируслар ҳақидаги фильмларнинг замонавий классикаси ҳисобланади.
Унда қандайдир қиммат бюджетли “чиройли ва таъсирли” саҳналар бўлмасада, илмий маълумот ва вируслар ҳақида реалистик тушунча берилади. Фильм бутун инсониятга хавф солаётган вирусни тўхтатиш учун олимлар олиб бораётган меҳнати ҳақида.
Актёрлар ҳам бири биридан яхши: Мэтт Дэймон, Лоренс Фишбёрн, Джуд Лоу, Кейт Уинслет, Марион Котийяр, Гвинет Пэлтроу.
Эпидемия (Los últimos días)
2013 йилда суратга олинган ушбу фильм бугунги кун реал воеаларига ўхшаш.
Унда одамлар юқтириб олган психиологик касаллик туфайли уйидан кўчага чиқа олмайди. Фильм инсоният ушбу ўзига хос “апокалипсис”дан қандай қутилиши мумкинлиги ҳақида. Фильм воқеалари харобага айланган Барселона шаҳрида бўлиб ўтади.
Вирус (Gamgi)