Иқлим шароити коронавирусга таъсир қилмайди – Италия олимлари

Италиялик вирусолог Роберто Буриони ёзда иссиқ туфайли пандемия пасайиши мумкин деган афсонани йўққа чиқарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Иқлим шароити коронавирус тарқалишига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Il Giornale нашри италиялик шифокорларга асосан мақола тайёрлади.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди

Хусусан, вирусолог Роберто Буриони ёзда иссиқ туфайли пандемия пасайиши мумкин деган афсонани йўққа чиқарди.

Мутахассис айрим давлатлар томонидан жорий этилган чеклов чоралари вирус билан курашда самарали эканлигини таъкидлади. Унинг назарида иссиқ ҳаво бошланиши билан нафас йўллари билан боғлиқ бўлган барча касалликларини юқтириш ҳолатлари ҳақиқатан ҳам камроқ қайд этилади, ҳавога тушган тупук зарралари тезроқ буғланиб кетади, аммо бу ҳозирги вазиятга таъсир қилиши даргумон.

Милан, Рим ва Кьте-Пескара университетлари олимлари ҳам шунга ўхшаш хулосага келдилар. Улар Ухан ва Италиянинг Ломбардия ва Венето шаҳарларида COVID-19га чалинган одамлар сонини солиштиришди, бу ҳудудларда иқлим шароити ва касалланган сони ўртасида ҳеч қандай боғлиқликни топмадилар.

Нашр муаллифлари инфекцияга қарши курашиш учун иссиқ ҳароратнинг фойдаси ҳақидаги афсона коронавирусни атипик пневмония (SARS) билан таққослаш натижасида пайдо бўлганлигини таъкидлашди. SARS 2002 йил охирида бошланиб, 2003 йил июл ойида якунланганди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўша эпидемияни ҳозиргиси билан таққослаб бўлмайди.

Дунёнинг 170 тадан ортиқ давлатда коронавирус аниқланди. Ўтган йил якунида Уханда COVID-19 биринчи беморлар пайдо бўлди. БССТ сўнгги малумотларига кўра, 350 минг кишидан ортиқ бу вирус аниқланди, 16 минг киши вафот қилди.