Ўзбекистонда карантин вақтида қарздор истеъмолчилар электр токидан узилмайди

Бугун юзага келган эпидемиологик вазият даврида халққа енгиллик яратиш мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги барча вилоятларда электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмайди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

“Хусусан, бугун юзага келган эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар (жисмоний) тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги белгиланди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишчиа, бундай саъй-ҳаракатлар, албатта, истеъмолчиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ўз навбатида, фуқаролардан карантин даври тугаши билан тўпланиб қолган қарздорликни бартараф этиш сўралган.