“Жуда оғир бўлди”: афғон йигити коронавирусни қандай енгди

Афғонистонлик йигит Ваҳидулла Ҳамиди коронавирус юқтириб олгани ва даволаниш жараёни ҳақида сўзлаб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ваҳидулла Ҳамиди Афғонистонда коронавирусга чалинган биринчи бемор ҳисобланади. Айни вақтда у соғайиб, одатий ҳаётга қайтган.

АҚШ коронавирус пандемияси эпимарказига айланиши мумкин - ЖССТ

Sputnik Афғонистон’га берган интервьюда Ҳамиди Эронда коронавирус юқтириб олгани ҳақида сўзлади.

“Мен беш кунга Эроннинг Кум шаҳрига келдим. Ҳиротга қайтгандан кейин, Кумда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилганини билдим”, - дейди Ҳамиди.

Унинг сўзларига кўра, икки кундан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага борди.

“Уч кундан кейин шифокорлар менда коронавирус аниқладилар. Шикофорлар менда бу вирус борлигини айтишганда, озгина қўрқдим, аммо оилам далдаси ва шифокорлар ёрдами туфайли мен касалликни енгдим”, - дейди йигит.

Ваҳидулла даволаниш вақтида палатада мутлақо бир ўзи бўлгани сабабли касаллик жуда оғир кечганини тан олди. Йигит коронавирусга жиддий эътибор бериш кераклиги, беморлар эса нима бўлса ҳам курашиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Ваҳидулла Афғонистон барча аҳолисини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, 20 кундан ортиқ вақт карантинда бўлган, яқинлари билан фақат ойна орқали мулоқот қилган.

“Шифохонадан жавоб берилгандан сўнг, мен яна 10 кун уйда карантинда бўлдим, бу оғир бўлганди: мен ҳатто фарзандимни бағримга боса олмас эдим”, - деб қўшимча қилди афғонистонлик.