Яна бир кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 50 нафарни ташкил этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 50 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар қилди ССВ матбуот хизмати.

Ўзбекистонда коронавирус аниқланганларнинг ёши ва жинсига ойдинлик киритилди

Такидланишича, бу инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган яна бир фуқарода аниқланган.

Бундан аввал Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов касаллик белгилари йўқолган беш фуқарога тез орада жавоб берилишининг маълум қилган эди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус янги турдаги коронавирус пандемияси тарқалиши тезлиги ошганлиги, дунё бўйича 300 мингдан зиёд ҳолат кузатилганини маълум қилганди.

"Пандемия тезлиги ошмоқда. Биринчи қайд этилган ҳолатдан 100 мингинчи ҳолатга қадар 67 кун ўтди, орадан яна 11 кун ўтиб, 200 мингинчи кўрсаткич қайд этилган бўлса, 4 кундан сўнг ушбу рақамлар 300 мингга етди"- деди ЖССТ вакили.