Токио-2020 Олимпия ўйинлари қолдирилди

Токио-2020 Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ дунёдаги пандемия вазияти туфайли ўйинларни кейинги йилга қолдиришга қарор қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Токио-2020 Олимпия ўйинлари қолдирилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

ХОҚ COVID-19 туфайли Токио Олимпиадаси бекор қилинишини истисно қилмади

Хабарда ёзилишича, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Япония бош вазири Синдзо Абэ жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтиши белгиланган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларини кейинги йили ўтказилиши бўйича келишувга эришган.

“2021 йилнинг ёз фасли Токио Олимпиадаси учун охирги сана бўлиб қолади”, - дея қўшимча қилган Абэ.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар, Паралимпия ўйинлари эса 25 августидан 6 сентябрига қадар ўтказилиши режалаштирилган эди.