Россия ССВ коронавирусни даволаш бўйича тавсиялар берди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморларга қандай дорилар тавсия этилишини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморларга қандай дорилар тавсия этилишини маълум қилди.

Яна бир кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

“Коронавирусга чалинган беморларга ибупрофенни парацетамол билан бирга тайинлаш мумкин ва шундай қилиш керак, бу ерда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига қўшиламиз. Беморларга шифокор тавсияларига қатъий риоя жуда муҳим. Фақат шифокор беморга зарур бўлган препаратни тайинлаши мумкин ва самарали даволаш усулини таклиф қилиши мумкин”, - деди Елена Малинникова.

Вазирликда маълум қилинишича, 19 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш такилоти коронавирусга чалинган беморларга ибупрофен дорисини қўлламаслик бўйича ўз тавсиясини берди.

ЖСС 11 март куни COVID-19 янги турдаги коронавирус инфекциясини пандемиясини эълон қилганди. Сўнгги малумотларга кўра, дунё бўйлаб 330 мингдан ортиқ киши бу вирусга чалинган, 14,5 мингдан ортиқ вафот этди.

Шу шароитда турли давлатлар одамлар  “шамоллашда” тавсия этиладиган дориларни кўплаб сотиб олмоқда.

Россия дорихона тармоқлари уюшмаси мувофиқлаштириш кенгаши раиси Николай Нифантьев РИА Новости’га берган интервюсида парацетамолга талаб ортиб бораётганини айтди ва одамлар бу дорини ғамлаб қўймасликка чақирди, чунки корхоналар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга тайёр.

Мутахассис бу дори кўплаб аломатлардан фақат биттасини енгиллаштиришини маълум қилди.

Парацетамол - бу оғриқ қолдирувчи дори, у ҳароратни пасайтиришга қаратилган. Дорини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.