Етти йиллик сир: Ҳуррам султон "Муҳташам 100 йил" сериалини нега тарк этганини айтди

Илгарироқ ОАВлар актрисанинг лойиҳани тарк этиши сабаби Мерьем Узерлининг ҳомиладорлиги, дея хабар тарқатишганди. 2014 йилнинг февралида актриса қизалоқни дунёга келтирди ва унга Лара, деб исм қўйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. "Муҳташам 100 йил" тарихий сериалида Ҳуррам Султон ролидан кейин оламшумул машҳурликка эришган, келиб чиқиши Германия ва Туркиядан бўлган актриса Мерьем Узерли етти йил ичида биринчи марта нега лойиҳани тарк этгани ҳақида сўзлади, деб хабар қилмоқда Aksam.

Туркияда Жалолиддин Мангуберди ҳақида фильм суратга олинмоқда

Актрисанинг айтишича, у руҳий бўшлиқ туфайли, шундай қарорни қабул қилган.

"Мен ўзимга нисбатан ҳаддан зиёд талабчан эдим. Мен ўз-ўзимга "Мэри, сен машинасан ва бу машина ишлаши керак. Комил бўл. Интизомга риоя эт", дея сингдирардим. Мен ўзимни робот ҳис қилардим. Охир-оқибат жамоамга, бундай темпдаги иш жуда оғирлигини айтишга мажбур бўлдим, - дея изоҳ беради Узерли. - Мен заряди қолмаган аккумулятор мисоли эдим".

Актриса 2013 йилда, учинчи мавсум охирида сериални тарк этади. Ўшанда унинг ўрнига томошабинлар аввалига қабул қилишни истамаган Вахиде Гёрдюм келган эди.

Илгарироқ ОАВлар актрисанинг лойиҳани тарк этиши сабаби Мерьем Узерлининг ҳомиладорлиги, дея хабар тарқатишганди. 2014 йилнинг февралида актриса қизалоқни дунёга келтирди ва унга Лара, деб исм қўйди.

"Муҳташам юз йил" сериали Туркиянинг Star TV телеканалида 2011 йилдан 2014 йилга қадар намойиш этилган. Лойиҳада XVI асрнинг биринчи ярмида Усмонийлар империясига ҳукмдорлик қилган султон Сулаймон I ҳаёти ҳақида сўз юритилган.