COVID-19 беморлари билан мулоқот қилган кишилар смартфон геолокацияси ёрдамида аниқланади

Коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган кишилар уяли алоқа операторларининг геолокация маълумотлари орқали аниқланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россияда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган кишиларни аниқлаш тизими ишга туширилади. Буни уяли алоқа операторларининг геолокация маълумотларини йиғиш орқали амалга ошириш режалаштирилган.

Пандемия тез орада тугайди деган фикрни унутинглар – Хитой вирусологи

Россия бош вазири Михаил Мишустин Алоқа вазирлигига тегишли топшириқ берди.

“Россия Алоқа вазирлиги янги коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқаролар билан алоқада бўлган фуқаролар учун кузатув тизимини ишлаб чиқилсин, бу уяли алоқа операторларининг маълум бир шахс учун уяли телефоннинг геолокацияси тўғрисидаги маълумотларга асосланиб, фуқароларга янги коронавирус инфекцияга чалинган одам билан мулоқот қилиши тўғрисида олдидан хабар бериш имкониятини таъминлайди. Беморларга эса ўзини изоляция қилиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек ушбу маълумотларни Россия Федерацияси тезкор штабига юбориш”, - дейилган ҳужжатда.