Бош прокуратурада янги тайинлов

Ўзбекистон президентининг 2020 йил 23 мартдаги фармонига асосан Шавкатжон Жўраевич Рахимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2020 йил 23 мартдаги фармонига асосан Шавкатжон Жўраевич Рахимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Рахимов тайинловга қадар збекистон Республикаси Бош прокуратураси қишлоқ ҳўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.