Яна бир хориждан қайтган ўзбекистонликда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна биттага кўпайди. Эндиликда улар сони 46 нафарга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна биттага кўпайди. Эндиликда улар сони 46 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

"Хорижда бўлиб қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди" - дейилган хабарда.