Хитой етакчиси Шавкат Мирзиёевга табрик мактубини йўллади

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин президент Шавкат Мирзиёевга Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин президент Шавкат Мирзиёевга Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Баҳор - фасллар келинчаги: Тошкентдаги гўзал манзаралар

"Мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида муносабатларимизни узлуксиз мустаҳкамлаш мақсадида Сиз билан яқин мулоқотларни давом эттиришга тайёрман. Сизга мустаҳкам соғлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда катта муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилайман", - дейилади мактубда.