“Внуково”да қолиб кетган фуқароларга вақтинча яшаш жойи таклиф қилинди

"Внуково" аэропортида чартер парвозини кутаётган ўзбекистонликларга вақтинчалик яшаш жойи ва 3 маҳал иссиқ овқат таклиф қилинди. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси томонидан қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

“Внуково” аэропорти раҳбарияти томонидан ўзбекистонликларнинг вақтинчалик туришлари учун “B” терминали ажратилган, ушбу қисм тиббий пункт, ҳожатхона, иссиқ овқат ва мебел жиҳозлари билан таъминланган.

Ўзбекистонликлар ушбу терминалдан фақат кунига 3 маротаба овқатланиш учун фойдаланишмоқда. 

Элчихона томонидан, Ўзбекистон ҳукумати маблағи эвазига, ушбу йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган вақтинчалик яшаш жойи ҳам таклиф қилинган эди, лекин йўловчилар барибир аэропортнинг кутиш залида қолишни маъқул кўришмоқда, дейилган ТИВ хабарида.

Новосибирск аэропортида қолиб кетган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Шунингдек, Внуково аэропорти орқали ватанига қайтишни истаган ўзбекистонликлар сони кўпайганда, улар олдиндан вақтинча яшаш жойларига жойлаштирилиши хабар қилинган. 

Элчихона ҳузурида ташкил қилинган оператив штаб, ўзбекистонликлардан янги чартер рейслари ташкил этилгунига қадар шахсий маълумотларни ва телефон рақамларини “Внуково” аэропортидаги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ваколатхонасига топширишлари сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус эпидемияси туфайли Ўзбекистон ва хорижий давлатлар орасида халқаро ҳаво, автомобил ва темир йўл алоқалари тўхтатилганидан сўнг Россия ва Туркия ва бошқа давлатлар аэропортларида мераккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистон фуқароларига ёрдам берилмоқда. кеча Новосибирскда 253 нафар йўловчи чартер парвоз билан Ўзбекистонга қайтарилди.

“Внуково”да қолиб кетган фуқароларга вақтинча яшаш жойи таклиф қилинди

Бундан ташқари, ўзбекистонлик талабаларни Россия олий таълим муассасалари ётоқхоналаридан чиқариб юбормаслик масаласи ҳал этилган, COVID-19 вируси RNK ни аниқлаш учун тест-тизимлари олиниб, ўзбекистонликларни Россиядан олиб қайтиш учун 5 та чартер рейси ва 3 та темир йўл поезди ташкил этилган.

“Внуково”да қолиб кетган фуқароларга вақтинча яшаш жойи таклиф қилинди

Шунингдек, Ўзбекистонга қайта олмайдиган, авиачиптаси бор фуқаролар сони кўпайиб ўз вақтида мурожаат бўлганида, Элчихона томонидан уларни жойлаштириш чоралари кўрилиши айтилмоқда.

“Внуково”да қолиб кетган фуқароларга вақтинча яшаш жойи таклиф қилинди