ОАВ Италияда COVID-19дан ўлимнинг юқори даражаси сабабини маълум қилди

Corriere della Sera нашри Италияда коронавирус билан касалланишдан ўлим кўрсаткичларининг юқори статистикаси эҳтимолий сабабларини айтиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Италиянинг Corriere della Sera нашри Италияда коронавирус билан касалланишдан ўлим кўрсаткичларининг юқори статистикаси эҳтимолий сабабларини айтиб ўтди.

Газетанинг таъкидлашича, Италияда коронавирус мавжудлигини текшириш стратегияси материалларнинг етишмаслиги ва юқтирганларнинг кўпайиши туфайли ўзгартирилган. Шундай қилиб, фақат оғир аломатлари бўлган ва хавф гуруҳига киритилган фуқаролар текширилган.

Россия ҳарбий шифокорлари Италияга етиб келди

Натижада ўлим тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланган ҳолатларга нисбатан ҳисобланади, яъни агар кўпроқ тестлар ўтказилганида, тасдиқланган инфекция ҳолатлари сони бир неча баравар кўп бўлар эди.

Коронавируснинг тарқалиши бўйича Италия Европада биринчи ўринда туради ва мамлакат яқинда қурбонлар сони бўйича Хитойни ортда қолдирди. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Апеннинада 60 мингга яқин инфекцияга чалинганлар қайд этилган, 5,4 мингдан кўпроқ одам вафот этган.

11 март куни ЖССТ COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган янги коронавирус тарқалишини пандемия деб эълон қилди.