АҚШ коронавирус пойгасида ютқазиб, жаҳондаги етакчиликни бой бермоқда

Дунёнинг етакчи давлатлари COVID-19га қарши ўзининг илмий ва инсоний салоҳиятини намойиш этаётган бир вақтда АҚШ узоқ йиллардан бери даъво қилиб келаётган “дунё етакчиси” номини йўқотмоқда - эксперт.
Sputnik

Одатда, инқироз даврларида одамлар, жамоалар ва ҳатто бутун мамлакатларнинг асосий, чуқур ва ўзгармас фазилатлари намоён бўлади. Бир қарашда, глобал эпидемия ва уни устига ёпирилган молиявий инқироз вақтида океан орти ҳамкорларимизни нима безовта қилиши мумкин, деб ўйлайсиз? Сўнгги 30 йил давомида Вашингтон сиёсатини кузатган ҳар бир инсон бунга осонликча тўғри жавоб топа олади: албатта, бу дунёда етакчилик масаласидир.

Коронавирус нималарни намойиш қилди

Агар аниқроқ айтадиган бўлсак - ҳозирда Қўшма Штатлар коронавирус эпидемияси туфайли Вашингтон худди шу дунё етакчилигини йўқотаётгани ва геосиёсий рақиблар фонида унчалик жозибали кўринмаётганидан ҳавотирда. Ва баъзан халқаро майдонда обрўсизланишдан бўлаётган сохта оғриқлар касалликка чалинган ёки вафот этган ватандошларга ҳамдардликдан кўра (эҳтимол адашаётгандирмиз, аммо тобора аниқроқ намоён бўлмоқда) кучлироқдай таассурот уйғотади. "Вируснинг яна бир қурбони: инқироз даврида АҚШнинг дунё етакчиси сифатидаги роли" - Американинг етакчи The New York Times нашри худди шундай сарлавҳа билан батафсил таҳлилий мақола эълон қилди.

АҚШ Эрондаги эпидемиядан қандай фойдаланиш мумкинлигини ўйлаб топди

Журналистлар томонидан сўралган экспертлар фикрлари эҳтиёткор, аммо унчалик оптимистик эмас: "Пандемия ҳали ўз чўққисига чиққани йўқ, шу боис бериладиган баҳо шошилинч бўлмаслиги керак", - дейди Германия халқаро муносабатлар ва хавфсизлик институти(German Institute for International and Security Affairs)нинг халқаро хавфсизлик бўйича таҳлилчиси Клаудия Мейжор. "Бу инқироз АҚШ сиёсий етакчилигидаги таркибий ўзгаришлар тасдиғидир," - дейди у. "АҚШ глобал етакчилиги йўқ экан АҚШ модели ҳам бўлмайди", - дея қўшимча қилади Мейжор хоним. "Муваффақият - сиз ўз мамлакатингизда пандемияни йўқ қилиб, атрофингизда иттифоқчиларни жипслаштириб, альянсни бошқариб, глобал жамоатчиликка фойда келтирадиган маҳсулотларни етказиб, чақириқларга глобал кураш ташкил қилишдир, худди, Эбола касаллигидаги каби". Бунинг ўрнига Америка (давлат - тахр.) институтлари ҳатто ўз уйида бу ишга қодир эмаслигини намоён қилмоқда, дейди аёл. Трамп реакцияси - якка тартибда ҳаракат қилишдан иборат.

Энг "демократик" ОАВлар нима дейди 

Бутун ҳаёти ва карьера давомида дунёни Америкага итоат қилиш, Америкага қойил қолиш, Америка билан тортишмаслик ва Американинг "дунёга беғараз етакчилиги" учун миннатдор бўлишга ўргатиш ва шундай талабларни илгари суриш билан шуғулланган европалик экспертлар, фаоллар ва журналистлар бугун муайян ноқулайликка дуч келган ва бу тез орада ҳақиқий ваҳимага айланиши турган гап. "АҚШда биздан кўра яхшироқ ва ҳамма жим бўлиши керак" деган фикрдан фойдаланиб бўлмайдиган дунёда яшаш уларнинг айримлари учун коронавирусдан ҳам даҳшатлироқ бўлиши мумкин.

АҚШ президенти коронавирус эпидемиясида Хитойни айблади

Бундай фикрлар Ғарбнинг (карантин туфайли бўшаб қолган) етакчи оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва илмий марказларига етиб бормайди, дея умид қилса бўларди. Аммо, океан орти ва европалик ҳамкорларимизни у қадар паст баҳолаб бўлмайди: эпидемия кўзга кўринадиган ва узоқ давом этадиган ҳодиса бўлиб, ҳатто, энг жиддий ақлий тўсиқлар ва қарашларни йўқ қилиши мумкин.

Россия тажрибасини ўрганишди 

Масалан, мамлакатимиз раҳбарияти ва умуман мамлакатимиз аҳолисига хайрихоҳлигига ишониш жуда қийин бўлган америкапараст CNN телеканали тўсатдан ўз олдига Россия тажрибасини ўрганиш вазифасини қўйди. Яъни, Россияда касалланиш ҳолатлари сони (CNNда мақола чоп этган пайтда) Люксембургга қараганда кам экан, (гарчи америкалик журналистларнинг географиядан билими анча ачинарли бўлишига қарамай, улар Россия аҳолиси Люксембургга нисбатан анча кўпроқлигини аниқ биладилар), Россия бу борада нимани тўғри амалга оширган, деган саволга жавоб изладилар.

Америка пропагандаси ўқув қўлланмасига қатъий амал қилган ҳолда ишлашга ҳаракат қилди: расмий маълумотларни шубҳа остига олди, Россияда ўтказилган тестларнинг нотўғрилигини эҳтимол қилди ва шу ўринда ҳукуматга нисбатан бир чимдим танқид қўшишни унутмади, лекин шу билан бирга Америка стандартлари бўйича журналистик қаҳрамонлик деб аташ мумкин бўлган ишга ҳам қўл урди.

Россия ҳарбий шифокорлари Италияга етиб келди

CNN матнида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (эпидемиялар масаласида халқаро миқёсдаги ундан нуфузлироқ тузилма мавжуд эмас) экспертидан иқтибос келтирилган бўлиб, мутахассис унда расмий маълумотлар танқидига ишонмаслигини айтган эди. Бундан ташқари, аёл Россия тестлари синов хусусиятлари ва лабораториянинг ўзи ҳам ЖССТ томонидан маъқулланган рўйхатга киритилганини қўшимча қилганди. Россиянинг "Роспотребнадзор" - Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат агентлиги шанба куни коронавирус бўйича 156 мингдан ортиқ тест ўтказганини эълон қилди. Россия феврал ойи бошидан бошлаб, шу жумладан, аэропортларда, Эрон, Хитой ва Жанубий Кореядан келадиган саёҳатчиларга урғу берган ҳолда, оммавий текширувларни ўтказишни бошлаганини эълон қилди", - деб хабар қилади америка телеканали.

Ушбу сюжет АҚШдаги баъзи  Россияга қарши фаолларнинг аллергик реакциясини қўзғади ва нафратга лиммо-лим изоҳлар ёғилишига сабаб бўлди, аммо юқумли эпидемияга қарши дунёда Америкага қараганда яхшироқ кураш олиб борилаётганини англаш жараёнини энди тўхтатиш қийин бўлади. Худди шунга ўхшаш материаллар Хитой, Сингапур, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар ҳақида ҳам чоп этилган.

АҚШ 2 ойни бекор ўтказди 

Вашингтоннинг ўз-ўзига баҳо беришидаги муаммо ким бу ишни яхшироқ уддалаётганида эмас, балки Америка ҳукумати бу ишни бошқа барча цивилизациялашган мамлакатларга қараганда деярли ёмон бажармаётганида. Айниқса, АҚШда тайёргарлик ишлари учун икки ой муддат захирада бўлганлигини ҳисобга оладиган бўлсак.

АҚШ коронавирус туфайли Европаликлар киришига таъқиқ  қўйди

Агар шундай давом этадиган бўлса, инқироздан кейин, ҳатто Ғарб ахборот майдонида ҳам бир нечта ёрқин образлар ва Вашингтон ўзи учун ёқимсиз бўлган ғоялар муҳрланиб қолади. Масалан, Хитой ва Жануби-Шарқий Осиёдаги баъзи мамлакатлар ўта кескин чоралар ёрдамида эпидемиялар устидан маҳаллий ўлчамда ғалаба қозониб, боз устига бошқаларга ҳам ёрдам қўлини чўзган давлатлар сифатида ёдда қолади. Россияни - коронавирусни жиловлаб туриш бўйича нисбатан самара кўрсатган давлат сифатида эслаб қолиш мумкин. Шунингдек, Америка санкциялари туфайли ўз-ўзини, шу жумладан, молиявий ва озиқ-овқат масалаларида ҳам таъминлашга ўрганган бу давлат унга эриша олдики, бугунги кунда Россия, ҳатто барқарор ғарб иқтисодиётларини ҳам ларзага солган дунёдаги молиявий инқироздан энг кам азият чекаётган давлат саналади.

Тайёрга-айёрми? 

АҚШ-чи, у нимаси билан ёдда қолади? Катта эҳтимол билан, The New York Times журналистлари ёзган ушбу эпизод билан: "Германия расмийлари таъкидига ва (манбалардан олинган) хабарларга кўра, Трамп маъмурияти ва ҳатто, Трампнинг шахсан ўзи Германиянинг Cure-Vac фармацевтика компаниясига COVID-19га қарши ишлаб чиқилаётган вакцинага эксклюзив ҳуқуқларни қўлга киритиш учун бир миллиард доллар таклиф қилган".

Илгари дунё бундай ҳатти-ҳаракатларга кўз юмишга тайёр эди ҳам, аммо ҳозир замон аста-секин ўзгариб бормоқда ва эндиликда бу ўзгаришларни кўриб кўрмасликка олишнинг иложи йўқ.

Маълумот учун, айни дамда АҚШ коронавирусга чалинган фуқаролар сони бўйича дунёда Хитой ва Италиядан сўнг 3-ўринга чиққан. Қўшма Штатларда касалликка чалинганлар сони 35 мингдан ошиб кетди. Россияда бугунги кунда коронавирусдан беморланганлар сони 438 кишини ташкил қилмоқда.