Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар жазоланади

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга аввалига огоҳлантириш берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистон республикаси махсус комиссияси муҳим ахборот билан фуқароларга мурожаат қилди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга огоҳлантириш берилади.

“25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида (223 минг сўм), мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида (669 минг сўм) жарима қўлланилади”, - дейилган хабарда.