Ўзбекистонда 65 ёшдан ошганларга кўчага чиқмаслик тавсия қилинди

Ўзбекистон ҳукумати 65 ёшдан ошганлар ва сурункали касалликлари бўлганларга зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни тавсия қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 65 ёшдан ошганларга зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмаслик тавсия қилинмоқда.

“Ўзбекистон фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда, айниқса 65 ёшдан юқори ва сурункали касали бор бўлган юртдошларимизни уйидан ташқарига чиқмасликлари ва кўчага чиққанда – шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлишлари тавсия этилади”, - дейилган Республика махсус комиссияси ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, олимларнинг тадқиқотига кўра, ёши улуғлар коронавирус инфекциясига кўпроқ мойил бўлишади ва уларда бошқаларга нисбатан касаллик оғир кўринишда кечади. Қолаверса, сурункали хасталиклари бор ёши катталар орасида ушбу касалликдан ўлим ҳолати кўпроқ учрайди.