ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин чет эллик ҳамкасблари билан қатор телефон мулоқотларини амалга оширди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Жумладан, у РФ ҳукумати раиси Михаил Мишустинга икки давлат ҳудуди орқали ватанга қайтаётган қозоғистонлик ва россияликлар учун алоҳида тартибни ташкил қилишни таклиф этган.
Мамин, шунингдек, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари билан телефон мулоқотини ўтказган. Ҳукумат раҳбарлари коронавируснинг тарқалишини олдини олиш ва COVID-19дан аҳолини ҳимоялашда ҳамкорлик, шу жумладан, фуқароларни ватанга қайтариш масалаларини муҳокама қилишган.
Қозоғистон ҳукумат раисининг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абулғозиев, Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода билан ўтказган музокаралари давомида вететатив даврда сув-энергетика масалаларида ҳамкорлик, шунингдек, фавқулодда ҳолат шароитида Қозоғистон давлат чегарасидан юк ташувларини амалга оширишни таъминлаш сингари муҳим масалалар муҳокама қилинган.