ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Тожикистон Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларидан келган фуқароларни карантинга юборди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон мамлакат ИИВга таянган ҳолда.
Идора хабарига кўра, Тожикистонга етиб келган фуқаролар шахси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда ўрнатилган.
Жумладан, коронавирус бўйича 16 нафар фуқаро карантинга олинган, улар 14 ва 15 март кунлари Истанбул-Тошкент рейслари орқали келиб, Тожикистонга КППлар орқали киришган.
Нашр хабарига кўра, изоляцияга юборилган фуқаролар орасида коронавирусни юқтирган ўзбекистонлик билан алоқа қилганлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда шу пайтга қадар коронавирусга чалинганлик бўйича биронта ҳолат қайд этилмади.
Аммо вирус Марказий Осиёнинг аксарият мамлакатларига кириб борди. 21 март 11.00 ҳолатига кўра Афғонистонда - 73 та, Қозоғистонда 53та, Қирғизистонда - 12та, Ўзбекистонда - 37та коронавирусни юқтириш ҳолатлари қайд этилган.