Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етди

Сал олдин Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатда 9 мингдан зиёд киши карантин тадбирларига қамраб олинганини маълум қилганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Айни пайтга келиб, коронавирус инфекция аниқланган беморлар сони 33 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.