Ўзбекистонда 9 мингдан ортиқ одам карантинга қамраб олинган

Шу пайтга қадар Ўзбекистонда 9 мингдан зиёд киши карантин тадбирларига қамраб олинган, деб хабар қилди Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Бугунги кунга қадар 9 мингдан ортиқ киши карантинга олинган, деб хабар қилди Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков.

Таъкидланишича, уларнинг салкам 7 минг нафарига уйига жавоб берилган. Ҳозир вақтда 2,3 минг нафар киши карантин муддатини ўтамоқда.

Шунингдек, Отабеков, Ўзбекистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича тадбирлар юқори даражада ташкил эканлиги, барча имкониятлар ишга солинаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистонга Хитойдан мутахассислар келади

"Президентимиз хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиб бўйича топшириқ берганлар. Бу тез кунда содир бўлиши мумкин. Бироқ шуни айтиш керакки, бугунги кунда ҳам ҳар бир қадамда Хитой тажрибаси инобатга олинмоқда", — деб қўшимча қилди Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков.