Ўзбекистон коронавирусни кутиб олишга тайёр - санитария бош инспектори

Эпидемия тарқалган ҳудудларга бориб келган 4 кишидан - Ўзбекистонда 19 нафар фуқаролар касалланган. Агар уар вақтида изоляция қилинмаганида - касаллик янада кенг тарқалиб кетиши мумкин эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун барча керакли заҳиралар тайёрланган, Ўзбекистон коронавирусни кутиб олишга тайёр деди Ўзбекистон бош санитария инспектори Нурмат Отабеков. 

- Хитойнинг Ухан шаҳрида эпидемия эълон қилинган кундан бошлаб республикада тайёргарлик ишлари фаол олиб борилди. Бугунги кунда етарли миқдорда дори-дармон, диагностикумлар, ҳимоя воситалари, дезинфекцион воситалар ва коронавирус билан касалланганларни даволаш учун 1000га ўрин заҳиралари яратилган, - деди Отабеков.

Ундан ташқари касалланган фуқаролар билан мулоқотда бўлган кишиларни изоляция қилиш учун ҳам барча керакли шароитлар яратилган. Биз бунга эҳтиёж бўлмайди деган умиддамиз, лекин касалликка қарши курашиш учун етарли маблағ ажратилган ва мутассадиларнинг бу ишга масуллиги оширилган, - дейди бош инспектор.   

Карантин нима учун керак?

Карантин бу чеклов дегани. Яъни касалликнинг яширин даврида бемор вирусни бошқаларга юқтирмаслиги учун изоляция қилиниши керак. Хусусан коронавируснинг инкубацион даври 2-14 кун бўлса, бемор 2 ҳафтаган изоляция қилиниши керак. 

- Карантин чорлари нақадар муҳм эканини биз ўзимизда ҳис қилдик. Эпидемиологик нохуш ҳудудларга бориб келган 4 нафар киши билан мулоқотда бўлган 19 нафар фуқароларда касаллик тасдиқланган. Биз мана шу 19 нафар кишина  вақтида изоляцияга олмаганимизда ушбу касаллик янада кенг тарқалиб кетиши мумкин эди, дейди Отабеков. Даслабки кундан карантин чоралари қўлланилгани туфайли касалликни жиловлашга муваффақ бўлдик.

Ўзбекистонда 2хил карантин чораси белгиланган. Биринчичи бу эпидемиологик нохуш ҳудудлардан ташкиллаштирилган тартибда олиб келинган фуқароларга нисбатан қўлланилади. Бундай фуқаролар гуруҳ ҳолатида алоҳида муассасаларда изоляция қилинишлари керак.

Эпидемик нохуш ҳудудлардан якка тартибда келганлар эса – уй шароитида 2 ҳафта давомида қолишлари керак.