Ўзбекистон ичидаги авиақатновлар жадвали ўзгарди  

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси мамлакат ичидаги авиақатновлар жадвалида ўзгаришлар киритилганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон ичидаги авиақатновлар жадвали ўзгарди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways ахборот хизмати.

Ўзбекистон 40 кунга халқаро йўналишларда йўловчи ташишни тўхтатди

Хусусан, жорий йилнинг 20-28 март кунлари Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича HY051/052 қатновлари бекор қилинган. Шу кунларда HY051 қатновининг йўловчилари Тошкентдан Урганч шаҳрига HY011 қатнови орқали олиб борилади. HY011 самолёти Тошкентдан соат 09:00 да учиб, Урганчга соат 12:10 да қўнади.

HY052 қатнови йўловчилари HY012 қатнови орқали Тошкентга олиб келинади. Урганчдан самолёт соат 12:50да учиб, Тошкентга соат 14:10да қўнади.

Шунингдек, Тошкент-Нукус йўналиши бўйича HY011 қатновининг ҳам кетиш вақти ўзгарган, Тошкентдан самолёт соат 09:00 да учиб, Нукусга соат 10:40 да қўнади.

Нукус-Тошкент йўналиши бўйича HY012 қатновига авиачиптаси бўлган йўловчилар Урганчга оралиқ қўниш билан олиб борилади. Нукусдан самолёт соат 11:20 да учиб, Тошкентга соат 14:10да қўнади.