Ўзбекистон 40 кунга халқаро йўналишларда йўловчи ташишни тўхтатди

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Коронавирус атрофида вужудга келган вазият туфайли Ўзбекистонда транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш тўхтатилади.

Лукашенко коронавирус, ароқ ва Жириновский ҳақида латифа айтиб, кулдирди

"Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилишини маълум қилади", - дейилади Транспорт вазирлиги расмий ахборотида.

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмаслиги қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 23 нафарга етган.