Каннабис етиштириш Ўзбекистонга нима беради - вазирлик изоҳи

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан сўнгги бир неча ойлар давомида техник каннабис ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш ва унинг маҳсулотларидан фойдаланишга доир ишлар олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Ўзбекистонда "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Қонуннинг имзоланиши қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда янги прогрессив йўналишни бошлаб беради, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Ичакдаги героинлар: ДБҚ 5,5 кг дан зиёд гиёҳванд моддасини мусодара қилди - фото

Вазирлик ахборотига кўра, ехник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Жумладан:

- каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда, 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоз олинади;

- ўсимликка қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратларини нисбатан камроқ ишлатилади ҳамда сувни анча кам талаб қилади;

- атроф-муҳитни ифлосланишлардан тозалаш имконини беради;

- айланмадан чиқиб қолган ерларни тиклаш учун тупроқдан кадимий ва бошқа заҳарли моддаларни чиқариб олишда ниҳоятда фойдали;

- 110 кун ичида ўсимлик 2-3 метрга етади ва бу бир мавсумда бир нечта ҳосил олиш имконини беради;

- жаҳонда 40 дан ортиқ давлатларда техник каннабисдан саноат мақсадларида фойдаланиб келинмоқда.

Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мазкур фаолиятни тартибга солиш мақсадида лицензиялаш тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилмоқда.

Бунда асосий эътибор қишлоқ хўжалигида асосий мақсадларни амалга оширишга қаратилган. Жумладан: - соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш; - қишлоқ хўжалигида энг замонавий лабораторияларни такшил этиш; - ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш; - соҳага замонавий билимга эга, тажрибали мутахассисларни жалб этиш; - инновацион усулларни кенг қўллаш ва рақамлаштириш; - янги иш ўринларини яратиш; - бюджетга муайян тўловларни амалга ошириш; - соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларга маслаҳам-сервис хизматлари тизимини шакллантириш.

Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларининг "маҳоратли" савдогарлари қўлга олинди

Қишлоқ хўжалигида мазкур йўналишнинг ривожлантирилиши натижасида:

- экспорт ҳажмини кескин ошириш; - фойдаланишдан чиққан ерлардан мақсадли фойдаланиш; - соҳадаги юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш, - маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш, - чуқур қайта ишланган экспорт озиқ-овқат, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш; - соҳада кластер ишлаб чиқаришини ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош, ноанъанавий ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, шу асосда аграр секторда иш унумдорлигини ва меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини оширишга эришилади, дейилади хабарда.