Тошкентда “Ласетти” ҳайдовчиси пиёданинг умрига зомин бўлди

ЙТҲга ҳайдовчининг тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолгани сабаб бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида “Ласетти” ҳайдовчиси уриб юборган 59 ёшли фуқаро шифохонада вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Фарғона вилоятида 449 нафар ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги аниқланди

Ҳодиса 16 март куни тумандаги Кичик халқа автомобиль йўлида содир бўлган. “Ласетти” ҳайдовчиси 36 ёшли Ойбек С. пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 59 ёшли Раҳим З. тан шикастлари олган ва касалхонада вафот этган.

Хабарда ЙТҲга ҳайдовчининг тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолгани сабаб бўлгани айтилган.