ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Шимолий-Ғарбий Европага етказиб бериладиган Россиянинг Urals нефтининг нархи бир баррел учун 18,64 долларгача тушиб кетди, деб хабар қилди Argus Media. РИА Новости хабарига асосан.
“Апрел ойи учун шартнома нархларини кескин пасайтириш тўғрисида Saudi Aramco қарори фонида Urals нархи тўхтовсиз пасайиб бормоқда", - деб ёзади Argus Media.
Таъкидланишича, бу 2002 йил бошидан буён бўлган энг минимал нархлар.
Агентлик маълумотларига кўра, апрел ойининг бошларида Болтиқ портларидан нефт етказиб бериш март ойига нисбатан 25 фоизга кўпайгани ҳақида хабарлар нарх пасайишига таъсир қилди.
Куни кеча жаҳон нефт нархлари 17-18 йиллар энг паст кўрсаткичи кузатилди. Масалан, Brent маркаси май фючерслари нархи 13 фоиздан кўпроққа тушиб, бир баррели учун 24,88 долларгача, WTI бочкаси эса деярли 23 фоизга - 21 долларга тушди.
Дунёда коронавирус пандемияси туфайли йил бошида нефтга бўлган талаб пасайди, бу нархларни кескин пасайишига олиб келди. Март ойида ОПЕК+ шартномаси барбод бўлгани сабабли нефт бозорида қулаш юз берди.
2017 йил бошидан бери ОПЕК ва унга аъзо бўлмаган давлатларнинг ёқилғи ишлаб чиқаришни қисқартириш тўғрисидаги шартномаси амал қилганди. Бир неча бор узайтирилди, шартлар ўзгарилди. Хусусан, 2019 йил охирига қадар келишув ишлаб чиқаришни 2018 йил октябр ойидаги даражадан кунига 1,2 миллион баррелга, 2020 йилнинг биринчи чорагида эса 1,7 миллион баррелга камайтиришни кўзда тутилган эди.
Шу ўринда Саудия Арабистони қазиб олишни янада қисқартиришни талаб қилди, Россия эса мавжуд шартларни сақлаб туришни таклиф қилди. Натижада, томонлар келиша олмадилар ва 1 апрелдан бошлаб битим тарафлари ҳеч қандай мажбуриятларга эга бўлмайди.
Шундан сўнг, Саудия Арабистони қазиб олишни кўпайтириш, нархларни пасайтириш ва европалик харидорларга катта миқдордаги таклиф қилди. Бу жаҳон бозоридаги нефт нархларининг пасайишига олиб келди. Йил бошидан бери нархлар икки баравар тушди.
ОАВ ёзишича, ОПЕК+ келишуви бузилганидан кейин баъзи давлатлар нефт бозорида "нарх уруши"ни бошладилар. Жумладан, Рейтер агентлиги Саудия Арабистони ўзининг асосий бозорларидан Россиянинг Urals маркали нефтини сиқиб чиқаришга уринишларни кучайтиргани, бунинг ўрнига ўз нархини арзонроқ нархда сотаётганини маълум қилди. Хусусан, Франция Total компанияси билан бундай музокаралар олиб борилган.