Лукашенко коронавирус, ароқ ва Жириновский ҳақида латифа айтиб, кулдирди

Илгарироқ, Лукашенко, кадрлар масаласини кўриб чиқаётган вақтда амалдорларга қандай қилиб янги турдаги коронавирусни юқтириб олмаслик борасида бир нечта маслаҳатлар берган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга бағишланган йиғилишда россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский ҳақида латифа айтди, деб хабар берди пайшанба куни Sputnik Беларусь.

Нурмат Отабеков: Коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган

Илгарироқ, Лукашенко, кадрлар масаласини кўриб чиқаётган вақтда амалдорларга қандай қилиб янги турдаги коронавирусни юқтириб олмаслик борасида бир нечта маслаҳатлар берган эди. Хусусан, Лукашенко тез-тез қўл ювиш, нонушта ва кечки овқатни ҳам ўз вақтида тановвул қилишни маслаҳат берган. Беларусь етакчиси шунингдек, вирусни ароқ билан ҳам "заҳарлаш" мумкинлигини айтган. Бундан ташқари, Лукашенко ҳафтада икки-уч марта саунага боришни тавсия этган. Жириновский ўз навбатида Лукашенконинг бу маслаҳатларини қаттиқ танқид қилган.

"У (Жириновский - таҳр.) танқид қилибди, ароқ мумкинмасмиш, сауна нима дегани, Лукашенко ноҳақ. Уйга боргач эса хотинига: "Юз грамм қуй, коронавирусдан даволанаман", дебди. Хотини унга: "Володя, сен ҳозиргина Лукашенкони танқид қилдинг-ку, ароқ ёрдам бермайди, дединг". "Мен буни ҳамма учун айтдим, менга эса қуй, Лукашенко аҳмоқмас, у бекорга айтмайди". Хотини унга яна: "Володя, ахир русларда ҳаммомдан сўнг юз грамм ичишади", деса. Жириновский: "Бу русларда. Мен эса еврейчасига ичаман: юз грамм ҳаммомгача, юз грамм ҳаммомдан кейин", дермиш. Бу мавзуимизга яқин бўлгани учун латифадек янграмоқда. Владимир Вольфовичдан узр сўрайман, албатта, аммо бу ҳаётий воқеани айтмасам бўлмасди", - деб қўшимча қилган беларусь етакчиси.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни Хитойдан тарқалган янги турдаги COVID-19 коронавируси эпидемиясини пандемия деб эълон қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 160 мамлакатида 200 мингдан ортиқ одам ушбу вирусни юқтирган. Уларнинг саккиз мингдан ортиғи вафот этди.

Беларусда коронавирусни юқтирган беморлар сони расмий маълумотларга кўра, 51 нафарга етган. Аммо уларнинг тўққиз нафарида COVID-19 клиник белгилари мавжуд, олти нафари соғайган ва касалхонадан уларга жавоб берилган.