Карантин вақтидаги Тошкент - сара суратлар

Sputnik

Covid-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари 16 мартдан ёпилди, шунингдек, Наврўз халқ сайиллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар бекор қилинди. Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилди.

Ҳукумат фуқаролардан ваҳимага берилмаслик ва хотиржамликни сақлашни сўрамоқда.

Пойтахтда одамни жиғибийрон қиладиган тирбандлик ўз ўзидан йўқолди. Об-ҳавонинг ажойиб бўлишига қарамасдан қишда ҳам гавжум бўлган "Ташкент-Сити" ҳувиллаб қолган. Камдан кам одамларни кўриш мумкин.

Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида "Санитар куни" деб ёзилган тахтача осиб қўйилган.

Карантидаги Тошкентнинг сара суратлари Sputnik фотожамланмасида.

 

1 / 25
Сўнгги 2-3 кунда ҳаракатлар чеклангани боис тирбандлик кузатилмайди.
2 / 25
Карантинга ёпилган боғча.
3 / 25
Хиёбондаги ниқоб таққанлар
4 / 25
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи (санитар кунлари ўтказилмоқда)
5 / 25
Адиблар хиёбонида ниқоб таққан болакайлар
6 / 25
Боғча ўйин майдончаси
7 / 25
"Ташкент-Сити"даги арғимчоқ.
8 / 25
Яккасарой масжиди карантинга ёпилган.
9 / 25
Об-ҳаво ажойиб бўлишига қарамай "Ташкент-Ситида" одамларда камдан-кам учрайди. Қишда ҳам бу ер ҳамиша гавжуд бўлар эди.
10 / 25

Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғига кириш жойларидан бири.
11 / 25
Пойтахтдаги карантинга ёпилган боғчалардан бири.
12 / 25
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғининг марказий кириш жойи.
13 / 25
Эскалаторлар дезинфекция қилинмоқда.
14 / 25
Дока бозори чаққан моллардан бири. Кўпчилик ўзи ниқоб тикиб олмоқда.
15 / 25
Бозорлар маҳсулотлар билан тўлиб тошган.
16 / 25
Бозорларда байрамона кайфият ва бўм-бўш расталар деярли йўқ. (Чорсу)
17 / 25
Метрода ҳеч қандай ваҳима йўқ. Мунтазам равишда барча бекатларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
18 / 25
Энг йирик спорт мажмуалардан бири карантинда.
19 / 25
Стоматолигия касалхоналардан бири. Карантин вақтида беморлар сони камайди.
20 / 25
Исириқнинг ҳам бозори чаққон.
21 / 25
Кейинги автобусни дезинфекция қилишни кутаётган ходим.
22 / 25
Дезинфекция хизмати ходими кейинги автобусни кутмоқда.
23 / 25
Тошкентдаги сайёҳлар
24 / 25
Тошкентда баҳор ифори.
25 / 25
Тошкентдаги сайёҳлар