Фирибгар аёллар 10 кишини хонавайрон қилишди

Ҳозирда содир этилган фирибгарлик юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ҳамда 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Наманганда 10 нафар фуқарога кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг ортидан қўлга киритган маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Фирибгар “Human” раҳбари 10 йилга қамалди

Асли тўрақўрғонлик бўлган икки нафар аёл олдиндан жиноий тил бириктириб, 10 нафар фуқароларнинг ишончига киришган. Сўнг кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг номларига иш ҳақи тўғрисидаги сохта маълумотномаларни тайёрлашган.

Ушбу  сохта маълумотномалар асосида фуқаролар номига жами 134 033 396 сўмлик маиший техника воситаларини қўлга киритишгач, уларни сотиб юборишган. Тушган маблағларни эса ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ҳамда 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, маблағларни ундириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.