Коронавирус туфайли Тошкент ҳайвонот боғи ёпилди

Тошкент ҳайвонот боғида эълон қилган карантин мудатининг қачонгача давом этишига ойдинлик киритилмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 19 март санасидан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғи вақтинчалик карантин эълон қилди. Ҳозирча карантин қанча муддатгача давом этиши маълум эмас.

Ҳайвонот боғи маъмуриятининг маълум қилишича, жониворлар аҳволидан хавотир олишга асос йўқ. Зоолог ва мутахассислар эса ўз ишини давом эттирадилар.

Маълумот учун, Тошкент ҳайвонот боғи ҳар куни соат 8:00 дан 18:00 гача ишлайди.

Билетлар нархи 7 ёшгача бўлган болалар учун бепул, 7 дан 16 ёшгача бўлганлар учун 10000, 16 ва ундан катталар учун 15000 сўм, нафақахўрлар учун 10000 сўмни ташкил этади.