Коронавирус турли буюмлар устида неча соат ҳаёт кечира олади?

Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказиб, янги коронавирус турли буюмлар сатҳида қанча ҳаёт кечира олишларини аниқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Буюк Британия Аллергик ва инфекцион касалликлларни ўрганиш миллий институти умумжаҳон пандемияси сабабчиси бўлган турдаги коронавирус турли материллар сатҳида неча соат ҳаёт кечиришини ўрганиб чиқишди. Уларнинг тадқиқоти натижалари The New England Journal of Medicine журналида чоп этилган.

Коронавирус турли буюмлар устида неча соат ҳаёт кечира олади?

Британиялик олимлар SARS-CoV-2 вируси ва унинг олдинги қариндоши SARS-CoV-1 вирусларини 5 хил шароитларда яшаш давомийлигини аниқлашга муваффақ бўлишган: аэрозол, пластик, пўлат, мис ва картон.

  • Аэрозол (ҳаво ва сув томчилари аралашмаси) муҳитида вируслар 3 соатдан ортиқ ўз фаоллигини сақлаб қолган. 
  • Пластик ва пўлат буюмлар сатҳида коронавирус энг узоқ яшаши мумкинлигини кўрсатган - 72 соат давомида. 
  • Мис буюмлар сатҳида эса 4 соатдан кейин бирорта ҳам SARS-CoV-2 - тирик вирус қолмаган. 
  • Картон қоғоз сатҳида эса 24 соатдан кейин тирик вируслар қолмаган.

Бундан хулоса шуки, мисдан ясалган идиш, эшик дасталари ва бошқа буюмлар коронавирусдан жуда яхши ҳимоя воситаси бўлиши мумкин. 

Ҳавода эса вирус 3 соатгача фаол бўлади ва инсонга ҳаво-томчи йўли орқали юқиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 коронавируси авж олишини пандемия деб тан олди. Коронавирус дунёнинг 150 дан зиёд давлатида, жумладан, Ўзбекистонда аниқланган. Уни юқтириб олганлар сони 200 мингдан ошиб кетди. 80 мингдан зиёд киши тузалиб кетишга муваффақ бўлди.