Ўттиз мингга яқин талаба Тошкентдан уйига юборилади

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш  мақсадида 30 мингга яқин талабалар Тошкентдан ўз доимий яшаш уйларига юборилган.   
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik.  Жорий йилнинг 16 март санасидан бошлаб, Тошкентдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун икки  ҳафталик таътил эълон қилинган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус талим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Эпидемия тарқалишининг олдини олиш  мақсадида Олий таълим муассасаларидаги 30 мингга яқин талабалар ўз доимий яшаш уйларига юборилган. Шунингдек, бугун, 17 март куни пойтахт олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 25 мингдан ортиқ талабалар ўз уйларига кузатилмоқда.

Уларнинг ўз яшаш манзилларига автобус, поезд ва самолётларда қайтишлари учун имтиёзли чипталар ташкиллаштирилган бўлиб, чипталар ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаларида сотилмоқда.