"Вертолётдан дори сепиш" каби ёлғон хабарлар тарқатганлар жаримага тортилади

Ижтимоий тармоқларда тарқалган вертолётлар дезинфекцияси ҳамда жамоат жойларида аниқланган болалар ота-оналарининг жаримага тортилиши билан боғлиқ хабар юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда ҳудуднинг вертолётларда дезинфекция қилиниши, жамоат жойларида аниқланган болаларнинг ота-оналари жаримага тортилиши ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқатганлар жаримага тортилади, деб хабар қилмоқда коронавирус эпидемияси ҳақида хабар берувчи махсус ахборот хизмати. 

Жириновский коронавирус ҳақидаги ёлғон хабар учун ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилди

Маълум бўлишича, такрор огоҳлантиришларга қарамай, ижтимоий тармоқларда ҳақиқатга зид бўлган 3 та ёлғон ва асоссиз маълумотлар тарқатилган: 

Бири «Бугун 23:00 ва тонгги 5:00 гача вертолётлар дезинфекция учун дори сепиши, дераза ва балконлар ёпиқ бўлиши лозимлиги, 23:00дан сўнг кўчаларда юриш мумкин эмаслиги ҳақида ҳарбий қисмдан хабар берилган”и бўлса, иккинчиси «Дўконларда, автобуслар ва кўчаларда болалар  аниқланса, уларнинг ота-оналари жаримага тортилиши» билан боғлиқ хабардир.

Шунингдек, «Хавфсизликни таъминлаш мақсадида мактабларда рейдлар ўтказилиши, қўшимча дарслар ёки тўгаракларда иштирок этаётган ўқувчилар аниқланганда мактабларнинг жаримага тортилиши» – ҳақидаги хабар ҳам  асоссиз бўлиб чиқди. 

Ушбу ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни тарқатган шахслар 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минггача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилишлари билан такрор огоҳлантирилмоқда.