Uzbekistan Airways 17 март куни Москвадан Тошкентга чартер рейсни амалга оширади

Компания хабарида ёзилишича, Тошкентдан рейс соат 10:00 да, Москвадан эса маҳаллий вақт билан соат 13:00 да амалга оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил 17 март куни Тошкент—Москва—Тошкент йўналишида чет эл фуқароларини Москвага олиб бориш ва Ўзбекистон фуқароларини Москвадан Тошкентга олиб келиш учун парвозларни амалга оширади.

Компания хабарида ёзилишича, Тошкентдан рейс соат 10:00 да, Москвадан эса маҳаллий вақт билан соат 13:00 да амалга оширилади.

Ўзбекистон хорижда қолиб кетган фуқароларига чартер рейслар билан қайтишида кўмаклашади

“Тушунмовчиликларни бартараф этиш учун биз биринчи навбатда 16, 17 март кунлари бекор қилинган қатновларнинг йўловчилари қабул қилинишини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

Ушбу рейс билан Тошкентга келган йўловчилар вақтинча карантинга жойлаштирилади.

Шу муносабат билан мазкур рейс йўловчиларининг қариндошларидан уларни кутиб олиш учун Тошкент шаҳридаги аэропортга келмаслик сўралган.

Йўловчиларнинг вақтинча карантинда туриши масалалари бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигига +99871 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилган.