Барча чет эл фуқароларига Россияга кириш тақиқланади

2020 йил 18 март соат 00:00 дан бошлаб 2020 йил 1 майга қадар хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларга Россия ҳудудига кириш тақиқланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар – Sputnik. Россия Федерацияси ҳукумати қарорига асосан 18 мартдан бошлаб барча чет эл фуқароларига Россия ҳудудига кириш тақиқланади. Бу ҳақида Ҳукумат порталида хабар қилинган.

Давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли соғлигини ҳимоя қилиш ва коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, халқаро қонунчилик нормаларига асосан, Россия Федерацияси томонидан 2020 йил 18 март соат 00:00 дан бошлаб 2020 йил 1 майга қадар хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслага Россия ҳудудига кириш тақиқланади, - дейилган қарорда.

Ушбу муносабат билан, Россия бош вазири бугун Белоруссия бош вазири Сергей Румас, Озарбайжон бош вазири Али Асадов, Арманистон бош вазири  Никол Пашинян, Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин, Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалим Абилғозиев, Тожикистан бош вазири Кохир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон суҳбатлари ўтказди. 

Ушбу таъқиқ дипломатик ваколатхона вакиллари, консуллик бўлимлари вакиллари, халқаро автомобил ҳаракати ҳайдовчилари, ҳалқаро авиакомпаниялар учувчилари, халқаро темирйўллар ходимлари, расмий делегациялар вакиллари, Россияда доимий яшайдиган фуқаролар ҳамда транзит йўловчиларга таалуқли бўлмайди, дейилган хабарда.