Навоийдаги “Макро” супермаркетида ёнғин юз берди

Навоий шаҳридаги “Макро” савдо мажмуасида ёнғин юз берди. мажмуанинг ташқи ва буфет қисми 150 кв.м майдони ёнган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Навоий шаҳридаги “Макро” савдо мажмуасида ёнғин юз берди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати. 

Паркент деҳқон бозорида йирик ёнғин: уни ўчиришга 20 дан зиёд техника жалб қилинди

Хабарда айтилишича, 2020 йил 17 март куни соат 14:15 Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Навоий шаҳри И.Каримовдаги Макро савдо мажмуасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган. Юзага келган ҳодиса оқибатида мажмуанинг ташқи ва буфет қисми 150 кв.м майдони ёнган.

Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига бошқарманинг 7 та ёнғин ўчириш экипажи етиб боган. Ёнғин-қутқарув гуруҳининг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 14:35да тўлиқ бартараф этилган.  Шунингдек, 2130 кв.м. майдони алангандан сақлаб қолинган. Ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмаган.

Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва зарари аниқланмоқда.