ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Норвегия футбол уюшмаси сайти хабарига кўра, футбол бўйича Европа чемпионати коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 2021 йилга қолдирилди.
Мусобақа 2021 йил 11 июндан 11 июлгача бўлиб ўтади.
Евро-2020ни кейинга қолдириш масаласи УЕФА томонидан Европа клуб ва лигалари раҳбарлари иштирокида ташкил этилган видеоконференцияда муҳокама қилинди.
Футбол бўйича 2020 йилги Европа чемпионати 12 июндан 12 июлга қадар Европанинг 12 шаҳрида, шу жумладан Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Унда учта гуруҳ босқичи ва чорак финал ўйинлари ўтказилиши керак эди.