Ёзгача бартараф этилмаса, коронавирус чивинлар орқали тарқалиши мумкинми?

Санитария-Эпидемиология осойишталиги агентлиги директорининг сўзларига кўра, чивин — коронавирус ташувчи восита эмас.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Чивин — коронавирус ташувчи восита эмас. Бу ҳақда 17 март куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-Эпидемиология осойишталиги агентлиги директори Бахром Алматов таъкидлади.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир киши аниқланди

Матбуот анжуманида ёзгача коронавирус эпидемияси бартараф этилмаган ҳолда, бу касаллик чивинлар орқали тарқалиши мумкинми мазмунидаги савол берилди.

Бахром Алматовнинг маълум қилишича, чивинларнинг вирус ташишга алоқаси йўқ. Қолаверса, битта исботланган ҳақиқат бор, ҳаво ҳарорати қанча юқори ва иссиқ бўлса, вируслар шунча чекинади.

Коронавирус бошқа вирусли касалликлар сингари мавсумий касаллик ҳисобланади. Кунлар исиши  ушбу касалликни енгиб ўтишга ёрдам беради.