Футбол юлдузлари коронавирусга қарши челленж бошлашди – видео

“Реал” клубининг ҳимоячиси Серхио Рамос “Уйда қол” (Stay at home) челленжига қўшилди. Футбол юлдузи бу ҳақда видеоролик жойлаштирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. “Реал” клубининг ҳимоячиси Серхио Рамос “Уйда қол” (Stay at home) челленжига қўшилди.

Коронавирус тарқалишига қарши интернетда акция бошланди.

Видеода Серхио Рамос тўп ўрнига ҳожатхона қоғони тепиб машқ қилаётгани акс этган.

Челленжда Маттейс Де Лигт, Шкордан Мустафи, Федерико Кьеза ва бошқа машҳур футболчилар иштирок этди.